Оксана Чусовитина Бокудаги Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди

Қўшилди: 19 март 18:00
Кўрилди: 583
Комментарии: 0
Оксана Чусовитина Бокудаги Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди
Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина 16–19 март кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган FIG сериясига кирувчи Жаҳон кубогида иштирок этиб, таяниб сакраш баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда 41 ёшли спортчи Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
«Оламспорт» нашрининг қайд этишича, Чусовитина 14,333 балл тўплаган ҳолда биринчи натижани қайд этди. Ундан кейинги ўринларни мос равишда Австралия (14,067) ва Словения (13,750) вакиллари қўлга киритди.
2017 йил ҳисобидан Оксана Чусовитина АҚШнинг Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда 2 та олтин ва 2 та бронза медали, Канададаги мусобақада эса кумуш медалига эга чиққан эди.