Байрам сайиллари бўладиган 262 масканда хавфсизликни таъминлаш чоралари кучайтирилди

Қўшилди: 19 март 17:00
Кўрилди: 443
Комментарии: 0
Байрам сайиллари бўладиган 262 масканда хавфсизликни таъминлаш чоралари кучайтирилди
Наврўз байрамини юқори даражада ўтказиш бўйича кенг кўламли ташкилий-амалий чора-тадбирлар белгиланиб, байрам кунлари хавфсизликни таъминлаш учун тегишли идора ва ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамкорлиги йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳамедов маълум қилди, деб хабар беради ЎзА.
Қайд этилишича, байрам сайиллари бўладиган 262 масканда жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилган.
Байрам сайиллари ўтказиладиган жойлар, унинг атрофидаги субъектлар, аҳоли турар жойлари ҳамда бошқа масканларнинг ёнғинга қарши ҳолати текшириб чиқилди. Натижада ёнғин содир этилиши мумкин бўлган мингдан зиёд бино ва иншоот аниқланиб, тегишли чора кўрилди. 6,2 минг носоз электр ускуна, мослама ва агрегатлардан фойдаланиш тақиқланди. Олиб борилган профилактик тадбирлар давомида ёнғин хавфсизлиги талабларини бузган 2,6 мингдан ортиқ масъул шахсга тегишли тартибда 189 миллион сўм жарима солинди.