Тошкентда Истиқбол кўчасини Нукус кўчаси билан туташтирувчи йўл қайта очилади

Қўшилди: 18 март 12:00
Кўрилди: 493
Комментарии: 0
Тошкентда Истиқбол кўчасини Нукус кўчаси билан туташтирувчи йўл қайта очилади
Тошкент шаҳрида Истиқбол ҳамда Нукус кўчаларини ўзаро туташтирувчи йўл очилишга тайёрланмоқда, дея хабар беради «Газета.uz».
Истиқбол кўчасининг тугаш қисмидаги яшил ҳудудда шаҳар ободонлаштириш хизмати ходимлари ишламоқда.
Кўчанинг кесиб ўтиладиган қисмидаги панжаралар олиб ташланган. Ишчилар майсазорни суғориш учун хизмат қиладиган қувурларни олиб ташлаб, дарахт шохларини тартибга келтирмоқда.
Ёпиқ ҳудуд атрофига бир неча йил аввал экилган арчалар кўкаламзорлаштириш хизмати томонидан кавлаб олиниб, олиб кетилган.
Икки кўчани туташтирувчи йўл бўйлаб қачон ҳаракатланиш мумкин бўлиши ҳозирча номаълум.