Ўзбекистон Халқ банки нақд пенсияни тўлаш бўйича ягона ваколатли органга айланди

Қўшилди: 18 март 11:00
Кўрилди: 375
Комментарии: 0
Ўзбекистон Халқ банки нақд пенсияни тўлаш бўйича ягона ваколатли органга айланди
Ўзбекистон Халқ банки бутун мамлакат бўйлаб пенсия ва бошқа тўловларни амалга оширувчи ягона ваколатли органга айланди. Бу ҳақда, Марказий банк матбуот хизмати ахборотига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 13 мартдаги қарорида белгилаб қўйилган.
2017 йил июлига қадар нақд кўринишдаги пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловлар «Ўзбекистон почтаси» компаниясидан Халқ банки бўлинмаларига ўтказилади.
Ҳудудий ижро органларига Халқ банки нақд шаклдаги пенсия ва бошқа тўловларни амалга ошириши учун махсус кассаларни ташкил этиши учун аҳолига қулай жойларда алоҳида иншоотлар билан таъминлаш ҳақида кўрсатма берилган.
Айни вақтда, мустақил ҳаракатланиш имкониятига эга бўлмаган ва махсус кассага келиш имкони йўқларга пенсия ва нафақа пуллари Халқ банки томонидан бу фуқаролар яшаб турган жойга етказиб берилади.