Андижон вилоятида ҳокимларнинг ўринбосарларига 50 та Nexia топширилди

Қўшилди: 18 март 10:00
Кўрилди: 207
Комментарии: 0
Андижон вилоятида ҳокимларнинг ўринбосарларига 50 та Nexia топширилди
Андижонда шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарларига хизмат автомашиналари берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 50 та Nexia автомашиналарининг калитларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
Қўрғонтепа ва Асака туманлари ҳокимликлари учун 4 тадан, қолган шаҳар ва туман ҳокимликларига 3 тадан автомашина тақдим этилди.
Хизмат автомашиналари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 январдаги «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ажратилган.
Мазкур қарорда, шунингдек, шаҳар ва туман ҳокимликлари учун уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган. «Ҳозирда Андижон вилоятида ҳам шундай уйлар бунёд этилмоқда», — дейилади ҳокимлик ахборотида.