Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни белгиланиши мумкин

Қўшилди: 18 март 09:00
Кўрилди: 453
Комментарии: 0
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни белгиланиши мумкин
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ходимларининг касб байрами куни белгиланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинган қонун лойиҳасида ушбу байрамни декабрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонлаш таклифи киритилди, деб ёзади «Газета.uz».
Ҳужжатда ёзилишича, қонун лойиҳаси қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Агар қонун қабул қилинадиган бўлса, қишлоқ хўжалиги ходимлари ушбу байрамни биринчи бор шу йилнинг 10 декабрь куни нишонлаши мумкин.