​Шаҳзода: “Шаҳзода билан Райҳон бўлмаганида нима қилар эдинглар?”

Қўшилди: 17 март 13:00
Кўрилди: 703
Комментарии: 0
​Шаҳзода: “Шаҳзода билан Райҳон бўлмаганида нима қилар эдинглар?”
Шаҳзода ҳамкасби Райҳон билан муносабатлари ҳақидаги саволларга нуқта, ҳатто ундов(!) белгиси қўйиш пайти келганини маълум қилди. 
Хонанда Шаҳзода “Shok.uz” сайтига интервью берди. Суҳбат давомида Шаҳзодага, табиийки унинг Райҳон билан муносабатлари ҳақидаги саволлар ҳам берилди. Шаҳзода бу саволларга жавоб берар экан, “Шаҳзода ва Райҳонсиз нима қилар эдинглар?” дея хазиломуз киноя қилди.
Хонанда Райҳон билан дуэт куйламаслигини ва у билан нима сабабдан ораларидан ола мушук ўтгани сабабларига тўхталиб, ортда қолган оғриқларни эслашни истамаслигини айтиб ўтди.
“Дугона шундай бўлиши керакки, бошингга иш тушганда у ҳамиша ёнингда бўлиши керак. Бутун дунё сени қоралаб, сенга қарши бўлиб турган пайтда ҳам у сен томон бўлиши керак. Инсон бошига оғир синов тушганида яқин дўстларининг меҳрини, қўллаб-қувватлашини истайди. Менинг бошимга тушган оғир кунларда эса ёнимда турмуш ўртоғим, яқин дўстим Даврон бўлишди”,—дейди Шаҳзода Райҳон унинг бошига оғир кунлар тушганида дилини оғритгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Шаҳзода Райҳоннинг онаси, марҳум актриса Тамара Шокировани жуда қаттиқ ҳурмат қилишини маълум қилди:
“Райҳон ҳақида гапирар эканман, бир нарсани айтишни истардим: Мен унинг онаси Тамара опани жуда яхши кўрардим ва ҳалигача яхши кўраман. Биз у билан дўстлашиб юорган пайтимизда, уларникига борганимда мен кўпроқ Райҳоннинг онаси билан суҳбатлашардим. Тамара опанинг ҳам ҳаёти силлиқ кечмаган. У менга ҳаётида юз берган турли қийинчиликлар, бахтли ҳодисалар ҳақида кўп нарсалар гапириб берарди. Мен бу аёлнинг иродаси, бардошидан илҳомланардим. Бу аёлни жуда ҳурмат қилардим ва ҳурмат қиламан”.