​Ўзидан нур таратган денгиз ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солди

Қўшилди: 17 март 12:00
Кўрилди: 826
Комментарии: 0
​Ўзидан нур таратган денгиз ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солди
Ижтимоий тармоқларда камдан-кам учрайдиган табиат ҳодисаси акс этган видео пайдо бўлди, деб хабар берди “Tvzvezda.ru” нашри. 
Тасмания денгизи қирғоқлари ёрқин-кўкимтир рангли ёғдуга кўмилди. Бундай ҳодисанинг юз беришига бир ҳужайрали люминисцияланган Noctiluca scintillans номли сув ўтлари сабаб бўлди. Улар оддий тилда “тунда нур таратувчи” деб ҳам аталади. Механик ва кимёвий омиллар натижасида мазкур сув ўтлари ўзидан ёғду таратади.