Тошкентдаги бекатларда бепул Wi-Fi ишлай бошлади

Қўшилди: 16 март 21:00
Кўрилди: 532
Комментарии: 0
Тошкентдаги бекатларда бепул Wi-Fi ишлай бошлади
Тошкентдаги Олой бозори қаршисида ва Ойбек метросида жойлашган автобус бекатларида бепул Wi-Fi ишлай бошлади. Лойиҳанинг очилиш маросими 16 мартда Олой бозори қаршисидаги автобус бекатида бўлиб ўтди.
Автобус бекатларида ишлай бошлаган бепул Wi-Fi «БРАВО-ФАРМА» МЧЖ компаниясининг ижтимоий лойиҳаси доирасида ишга туширилди. Компаниянинг операциялар бўйича директори Маниш Кумар Шантанинг маълум қилишича, лойиҳа Ўзбекистон халқига Наврўз байрами муносабати билан компания томонидан қилинган совға.
Олой бозори қаршисидаги бекат смартфонларни қувватлантирадиган мосламалар, йўловчи транспортларининг ҳаракатланиш харитаси ҳамда қўл учун антисептик гел дозаторлари билан жиҳозланган Тошкент шаҳридаги ягона автобус бекати ҳисобланади.
Лойиҳанинг кенгайтирилиши режалаштирилмоқда. Кейинги босқичларда бепул Wi-Fi нуқталари «Истиқлол» санъат саройи, «Буюк Ипак Йўли» метроси ёнидаги бекатларда, истироҳат боғларида, шунингдек, университетлар, шифохоналар ва бошқа жамоат объектларида ўрнатилади.