Ўзбекистонда дори воситалари арзонлашдими?

Қўшилди: 16 март 20:20
Кўрилди: 499
Комментарии: 0
Ўзбекистонда дори воситалари арзонлашдими?
2016 йилнинг 31 октябрида Президент Шавкат Мирзиёев «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Мазкур қарор билан республиканинг ҳар бир дорихонасида бўлиши лозим бўлган 343 номланишдаги дори воситаларининг рўйхати тасдиқланди. Бугунги кунда дори воситалари нархларини сабабсиз ошириш билан боғлиқ ҳолатларнинг олди олинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Дарё» нашрига маълум қилди.
Энди тиббиёт воситаларини (жумладан дори воситалари) улгуржи ва чакана савдоси чекланган — улгуржи савдо учун — қийматининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган, чакана савдо учун 20 фоиздан ортиқ бўлмаган устама ҳақ билан амалга оширилади.
Бу чоралар бозорда юзага келган вазиятни тартибга солишга қаратилган.
2016- ва 2017 йиллардаги қийматларни таққословчи таҳлил дори воситалари нархларининг 8 фоиздан 44 фоизгача пасайганлигини кўрсатади. Бундан ташқари, 2017 йилнинг 1 январидан барча дорихоналарда «Истеъмолчилар бурчаги»нинг пайдо бўлишини ижобий ўзгаришлардан бири дейиш мумкин. Унда дори воситалари ва биринчи зарурат буюмларини чекланган нархлари ҳақидаги маълумотларни топиш мумкин.
Агар дорихоналарнинг қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ ариза ва шикоятларингиз, ҳал этилмаган муаммоларингиз, шунингдек, дори воситаларининг сифати ва нархлари бўйича саволларингиз бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Ишонч телефонлари»га (0371 242 84 16) ёки вазирликнинг расмий веб-сайти — www.ssv.uz ёки www.minzdrav.uz манзилида кўрсатилган электрон почта орқали мазкур виртуал қабулхонага тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.