Ўзбекистонда 20 март, душанба дам олиш куни деб эълон қилинди

Қўшилди: 16 март 18:50
Кўрилди: 211
Комментарии: 0
Ўзбекистонда 20 март, душанба дам олиш куни деб эълон қилинди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни дам олиш кунини 18 мартдан 20 мартга кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳужжатга мувофиқ, Наврўз умумхалқ байрамининг мамлакат маънавий ҳаётидаги улкан роли ва аҳамияти ҳисобга олган ҳолда ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 18 март, шанба дам олиш куни душанба, 20 март кунига кўчирилиб, 18 март иш куни, душанба, 20 март дам олиш куни деб эълон қилинди.