Эрдўғон: Москва ва Анқара муносабатларнинг тўлиқ нормаллашишига эришди

Қўшилди: 11 март 13:00
Кўрилди: 773
Комментарии: 0
Эрдўғон: Москва ва Анқара муносабатларнинг тўлиқ нормаллашишига эришди
Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон икки томонлама музокараларни якунлади, деб ёзади «Коммерсантъ». Учрашув якунлари бўйича давлат раҳбарлари қўшма матбуот анжуманини ўтказди, унда келишувга эришилган асосий йўналишларни маълум қилди.
Туркия президенти ўз нутқи чоғида Москва ва Анқара ўзаро алоқалари тўлиқ нормаллашишига эришганини таъкидлади. «Менинг фикримча, бугунги мажлисимиз натижасида нормаллаштириш жараёнини тугатдик ва бошқа бундай сўзни тилга олишни истамаймиз», — деди Эрдўғон.
«Барча масалаларда ҳам келишмасак-да, биз алоқа каналларининг ҳаммасини очиқ қолдиришда давом этамиз — ўзаро ишонч ўрнатилиши натижасида биз ҳамкорлигимизни мустаҳкамлашда давом этамиз», — дея умид билдирди Туркия етакчиси.