Тошкентда ички ишлар ходими 700 минг сўм пора олаётган вақтда қўлга олинди

Қўшилди: 11 март 12:00
Кўрилди: 396
Комментарии: 0
Тошкентда ички ишлар ходими 700 минг сўм пора олаётган вақтда қўлга олинди
2017 йил 28 февраль куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИБ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлимига қарашли милиция таянч пункти инспектори пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
Милиция таянч пункти инспектори «Жиззах Сити» кафесида содир этилган майда безорилик ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатларни ижобий ҳал этиш учун пора тариқасида 700 минг сўм пул олаётган вақтда махсус инспекция ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси биринчи қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирги вақтда дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.