Хитой ҳарбий ва яқин коинот учун мўлжалланган дронларни яратишга киришди

Қўшилди: 10 март 11:00
Кўрилди: 500
Комментарии: 0
Хитой ҳарбий ва яқин коинот учун мўлжалланган дронларни яратишга киришди
Хитой радиолокация жиҳатидан кўзга ташланмаслик технологияси қўлланадиган учувчисиз ҳарбий учиш қурилмаси ва Ер атрофидаги парвозлар учун дрон ишлаб чиқаришга киришди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда
China Daily маълумотларига кўра, лойиҳалар билан Хитой аэрокоинот фанлари ва саноати (CASIC) корпорацияси шуғулланмоқда. 
«Кўзга ташланмайдиган ва узоқ вақт парвоз қиладиган учувчисиз учиш қурилмаси, шунингдек, Ер атрофидаги коинот кенгликларида парвоз учун қурилмани яратишга эътибор қаратганмиз. Лойиҳа бундай техника ва у билан боғлиқ хизматларнинг дунё миқёсидаги етказиб берувчисига айланиш стратегияси таркибий қисмидир», — дея таъкидлади CASIC бош директори ўринбосари Вэй Ииня. 
Дронларнинг тактик-техник тафсилотлари, ишлаб чиқиладиган муддати ва лойиҳага оид бошқа маълумотлар ошкор этилмади.