Тошкент чорраҳаларидаги камералар дастлаб фақат қизил чироқ ва тезлик ошириш қоидабузарликларини қайд этади

Қўшилди: 10 март 10:30
Кўрилди: 345
Комментарии: 0
Тошкент чорраҳаларидаги камералар дастлаб фақат қизил чироқ ва тезлик ошириш қоидабузарликларини қайд этади
Тошкентнинг 115 та чорраҳасига ўрнатилган камералар биринчи босқичда икки турдаги: светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетиш ва рухсат этилган тезликни ошириш қоидабузарликларини қайд этади.
«Газета.uz» хабарига кўра, бу ҳақда 9 март, пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси «Компьютер маркази» бўлими бошлиғи, подполковник Шуҳрат Муратов маълум қилди.
Аввалроқ жарималарни жўнатиш 15 мартдан бошланиши хабар қилинган эди. Хабар беришларича, синов сифатида кўрилаётган дастлабки босқич уч-тўрт ой давом этади.
«Квитанциялар автомобиллар ҳайдовчиларига автоматлаштирилган тартибда почта орқали юборилади. Инсон омили, яъни тузатишлар, қўшимчалар бўлмайди», — деди у.