Тошкент кўчаларида ЙҲХБ ходимлари аёл ҳайдовчиларга гул улашди

Қўшилди: 08 март 19:00
Кўрилди: 125
Комментарии: 0
Тошкент кўчаларида ЙҲХБ ходимлари аёл ҳайдовчиларга гул улашди
Халқаро хотин-қизлар куни Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари нафақат ҳуқуқбузарларни тўхтатиш, балки аёл ҳайдовчиларни байрам билан табриклаш учун ҳам кўчаларга чиқди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
«Статистикага кўра, автомобиль бошқараётган аёллар йўлда масъулиятлироқ, эҳтиёткорроқ ва ҳушёрроқ бўлади. Улар камдан-кам йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчисига айланади. Ажойиб баҳор байрамида ходимларимиз уларни қутлаш ва гуллар тақдим этишга қарор қилди», — дея маълум қилди бошқарма матбуот хизмати.
ЙҲХБ ходимлари аёл ҳайдовчиларни ҳужжатларни текшириш баҳонасида тўхтатиб, сўнг уларни байрам билан табриклади ва гуллар тақдим этди.
Аёллар бундай «сюрприз»ни кутмаганларини билдириб, мамнунликларини яширмади.