Air India тўлиқ аёллардан иборат экипажнинг биринчи дунё бўйлаб рейсини амалга оширди

Қўшилди: 08 март 18:00
Кўрилди: 681
Комментарии: 0
Air India тўлиқ аёллардан иборат экипажнинг биринчи дунё бўйлаб рейсини амалга оширди
Air India самолёти экипажи тўлиқ аёллардан ташкил топган дунёдаги энг биринчи самолёт бўлди. У Халқаро хотин-қизлар куни арафасида дунё бўйлаб парвоз қилди. Бу ҳақда авиакомпаниянинг Facebook’даги саҳифасига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Boeing 777 самолёти 27 февраль куни Нью-Делидан парвозни бошлаб, Тинч океанидан учиб ўтди ва Сан-Францискога қўнди.
Дунё бўйлаб саёҳат 5 март куни Нью-Делида якунланди: самолёт Сан-Францискодан Атлантика океани орқали қайтди.
Рейсларда тўлиқ аёллар — учувчи ва борт кузатувчиларидан тортиб йўловчиларни рўйхатга олиш ва хизмат кўрсатиш ходимларигача аёллар хизмат қилди. Самолётга сертификат бериш ва йўловчилар ҳамда уларнинг юкларини текшириш билан ҳам аёллар шуғулланди.