​Ўзбекистонда виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси ташкил этилди

Қўшилди: 07 март 12:00
Кўрилди: 681
Комментарии: 0
​Ўзбекистонда виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси ташкил этилди
Ўзбекистон киберфутбол ассосиацияси, дунёнинг илк киберфутбол Профессионал лигаси – РCFL, виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол Федерациясига айлантирилди 
Ўзбекистон киберфутбол ассосиацияси виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол Федерациясига айлантирилди. Жорий йилнинг 28 февралида Адлия вазирлиги томондан рўйхатга олинган янги ташкилот виртуал спорт ўйинларини оммалаштириш, мусобақа ва чемпионатларни ташкил этиш билан шуғулланади, деб хабар берди uzreport.uz.
Ҳеч кимга сир эмаски, киберспорт кундан кунга бутун дунёда оммалашиб бормоқда. Спортнинг виртуал тури 1997 йилда пайдо бўлган. Айнан ўшанда илк CPL киберспорт лигасига асос солинган эди. Бугунга келиб, киберспортнинг шутер, файтинг ва спорт симуляторлари каби виртуал турлари машҳурдир.
Дунёнинг илк нодавлат, нотижорат ташкилоти бўлмиш киберфутбол Ассосиациясига Ўзбекистонда асос солингани қувончли ҳолдир. Ассосиация фаолиятини 32 нафар дунёнинг энг зўр киберфутболчиси қатнашган киберспорт бўйича ўтказилган жаҳон ESWC чемпионатида иштирок этишдан бошлаган эди.
Ассосиация ташкил этилганига кўп вақт бўлмаса-да, у катта ютуқларни қўлга киритди. Фаолиятининг илк ойларидаёқ Ўзбекистон футбол Федерациясининг расмий аъзосига айланди, барча Профессионал футбол клублари лигаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақидаги шартномаларни имзолади. Шу тарзда Ўзбекистоннинг йигирмага яқин футбол клуби киберфутболчиларни ўз таркибига киритди.
2016 йилнинг ноябрь ойида футбол Федерацияси олий ва биринчи лигадан ташкил топган дунёнинг илк Профессионал киберфутбол лигаси бўлган РCFL ни ташкил этиш лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Ассосиациянинг энг зўр ютуқларидан бири Ўзбекистонда илк маротаба очилган киберспорт мусобақаларини ўтказиш бўйича профессионал майдон –UZ Arenaнинг очилиши бўлди.