Ўзбекистонда 11–12 март кунлари умумхалқ ҳашари ташкил этилади

Қўшилди: 07 март 10:00
Кўрилди: 320
Комментарии: 0
Ўзбекистонда 11–12 март кунлари умумхалқ ҳашари ташкил этилади
Шу йилнинг 11–12 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади. Бу ҳақдаги фармойиш 2 март куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Фармойишга мувофиқ март ва апрель одатга кўра ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлари деб эълон қилинди.
Ўзбекистонда умумхалқ ҳашарлари ҳар йили 21 март куни нишонланадиган Наврўз байрами ҳамда 1 сентябрь – Мустақиллик куни олдидан ўтказилади.