Хитой 2025 йилгача астероидга ўз миссиясини юборади

Қўшилди: 06 март 11:00
Кўрилди: 753
Комментарии: 0
Хитой 2025 йилгача астероидга ўз миссиясини юборади
Хитой астероидлар ресурсларини ўзлаштириш бўйича коинот миссияларини юборишни 2025 йилдан кеч бўлмаган муддатда бошлайди. Бу ҳақда Хитой коинот технологиялари академияси (CASТ) вакили Е Пэйцзянь маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Олимга кўра, астероидларни тадқиқ қилишга 2020 йилда Марсга мўлжалланган биринчи миссиядан кейин киришилади.
«Тегишли дастур тафсилотлари ва вазифалари ҳали тасдиқдан ўтиши лозим, бироқ бу борадаги ишларни бошлаб юборганмиз. Астероидларни ўрганишни истаймиз, чунки уларда инсониятнинг келгусидаги тараққиёти учун муҳим бўлган ресурслар мавжуд», — дея таъкидлади Е Пэйцзянь.