Турин политехника университети биринчи ўзбек конструктор роботини тақдим этди

Қўшилди: 04 март 11:00
Кўрилди: 491
Комментарии: 0
Турин политехника университети биринчи ўзбек конструктор роботини тақдим этди
Турин политехника университети Ўзбекистонда ясалган биринчи конструктор робот — «Технобот»ни намойиш этди. Бу ҳақда университет расмий сайтида маълум қилинди.
Конструкторнинг хусусиятлари сифатида қуйидагилар келтирилган: ультратовушли датчик, инфрақизил датчик, микрофон, mp3 плеер, сенсорли тугма дисплейи, фиксация тугмалари, LCD, рангли сенсор, ҳарорат датчиги, ҳаракат датчиги, ёруғлик датчиги. Шунингдек, роботга учта мотор ўрнатилган, у Wi-Fi ва Bluetooth’ни қўллаб-қувватлайди. Конструктор 1000 дан ортиқ деталларга эга.
Видеода эса лойиҳанинг тафсилотлари келтирилган.