АҚШ «Ал-Қоида»нинг «иккинчи одами»ни йўқ қилди

Қўшилди: 03 март 13:00
Кўрилди: 482
Комментарии: 0
АҚШ «Ал-Қоида»нинг «иккинчи одами»ни йўқ қилди
«Ал-Қоида» АҚШ бошлиқ халқаро коалиция кучлари ташкилотнинг Суриядаги етакчиларидан бирини йўқ қилганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Аввалроқ Америка разведкасининг юқори мартабали вакилларидан бири дрон ҳужуми натижасида Абу ал-Хайр ал-Масрий ўлдирилганини маълум қилган эди.
Манба маълумотларига кўра, 26 февраль оқшомида Марказий разведка бошқармасининг дрони Сурия шимоли-ғарбида ал-Масрий кетаётган автомобилни ракета орқали ўққа тутган.
Бу террорчи ташкилот раҳбари Айман ал-Заваҳирийдан сўнг «Ал-Қоида»даги «иккинчи одам» саналарди.