Америкалик аёл тухумнинг ичидан ажойиб топилма топди

Қўшилди: 02 март 12:00
Кўрилди: 434
Комментарии: 0
Америкалик аёл тухумнинг ичидан ажойиб топилма топди
Америкалик аёл тухумни пишириш учун ёрганда, унинг ичидаги топилмани кўриб, ҳайратда қолди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.
Товуқлардан бири йириккина тухум қўйди. Аёл тухумни пиширш учун чаққанда унинг ичида сариғидан ташқари яна битта бутун тухум борлигини кўриб, ҳайратга тушди. Мазкур воқеа акс этган видеролик YouTube каналига жойлаштирилди. “Тухумнинг ичида тухум” феномени жуда ҳам кам учрайдиган ҳодисадир. Тахминларга кўра, бундай тухумларнинг пайдо бўлишига товуқнинг қаттиқ қўрқиши ва шок ҳолати сабаб бўлади.