Олимлар Нуввуагиттук қояларида энг қадимий ҳаёт изларини топди

Қўшилди: 02 март 11:00
Кўрилди: 616
Комментарии: 0
Олимлар Нуввуагиттук қояларида энг қадимий ҳаёт изларини топди
Палебиологлар халқаро жамоаси Ердаги тош қотган энг қадимий ҳаёт изларини топди. Тадқиқот натижалари Nature журналида чоп этилди
Сайёрамизда 3770—4280 миллион йил аввал сувости гидротермал булоқлар яқинида яшаган бактериялар изи дунёдаги энг қадимий қоялар — Нуввуагиттук (Канада) бўлакларида аниқланди.
Олимлар ўрганилган намуналарда найчасимон ва ипсимон тизимлар, шунингдек, темир оксиди гранулалари ва карбонатларни аниқлади. Бу эса ўтмишдаги биологик фаолликдан далолат бериши билдирилмоқда.