Рустам Азимов: Ўзбекистон халқи Туркиянинг бу ишини ҳеч қачон унутмайди

Қўшилди: 01 март 10:00
Кўрилди: 564
Комментарии: 0
Рустам Азимов: Ўзбекистон халқи Туркиянинг бу ишини ҳеч қачон унутмайди
Истанбулда ташкил этилган Ўзбекистон—Туркия бизнес-форумида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов чиқиш қилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
«Биз икки мамлакат савдо-иқтисодий муносабатлари тарихида янги саҳифа очишга тайёрмиз», — деди Рустам Азимов.
Шунингдек, бош вазир ўринбосари Азимов Туркия Ўзбекистоннинг мустақиллигини тан олган биринчи мамлакат эканини ҳам алоҳида тилга олиб ўтди.
«Туркия — Ўзбекистоннинг мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган мамлакат ва ўзбек халқи буни ҳеч қачон унутмайди», — дея қўшимча қилди Рустам Азимов.