Олимлар юлдуз атрофида 7 та сайёрани аниқлади, уларнинг 3 таси ҳаёт учун яроқли бўлиши мумкин

Қўшилди: 23 феврал 14:30
Кўрилди: 489
Комментарии: 0
Олимлар юлдуз атрофида 7 та сайёрани аниқлади, уларнинг 3 таси ҳаёт учун яроқли бўлиши мумкин
Олимлар Далв юлдузлар туркумидаги TRAPPIST-1 якка юлдузида катталиги Ер билан тенг бўлган еттита сайёрадан иборат тизим мавжуд, деган хулосага келди. Бу ҳақда NASA матбуот анжуманида илмий директорат раҳбари Томас Цурбухэн маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг сўзларига кўра, ушбу етти сайёрадан учтаси ҳаёт мавжуд бўлиши учун яроқли. Цурбухэн айтишича, ушбу кашфиёт ҳаёт учун яроқли бўлган яшаш муҳитини қидиришда муҳим қадамга айланиши мумкин.
Бельгия университети олими Михаэль Жийон, ўз навбатида, учта сайёрада суюқ ҳолатдаги сув мавжуд бўлиши мумкинлигини айтди.
Олимлар аниқлик киритишича, TRAPPIST-1’га энг яқин жойлашган учта сайёра ҳаёт мавжуд бўлиши учун ўта иссиқ, энг узоқ жойлашгани эса — ўта совуқ.
Бунгача TRAPPIST-1 юлдуз тизимида фақат учта сайёра мавжуд деб ҳисоблашарди.