Пластик картада пул қолмаса ҳам, товар ва хизматлар учун тўлаш мумкин бўлади

Қўшилди: 23 феврал 12:30
Кўрилди: 545
Комментарии: 1
Пластик картада пул қолмаса ҳам, товар ва хизматлар учун тўлаш мумкин бўлади
Пластик карталар эгалари баланс ноль бўлиб турган ҳолатда ҳам товарлар ва хизматлар учун пул тўлаши мумкин бўлади. Бундай хизматнинг жорий этилиши ҳақида Марказий банк бошқармаси бошлиғи Мажид Тоҳиров шаҳар ҳокимлигидаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «Nuz.uz».
Мутахассиснинг аниқлик киритишича, банк карталар эгаларига кичик муддатга муайян фоиз билан пул тақдим этади. Яъни банк нафақат ҳисобда бўлган пул маблағини сарфлашга, балки бироз миқдорда пул қарзга олишга ҳам рухсат беради.
«Ушбу хизмат фақат маош карталари эгалари учун мавжуд бўлади. Масалан, баланси ноль бўлган одам ўз картаси билан муайян суммани тўлайди. Унинг маош картасига пул тушганидан сўнг қарз автоматик тарзда ёпилади», — дея аниқлик киритди Тоҳиров.
Марказий банк вакили сўзларига кўра, айни пайтда Умумреспублика ягона процессинг маркази ушбу хизматни жорий қилиш устида ишламоқда. У аҳолига 1 мартдаёқ тақдим этилиши кутилмоқда. Биринчи босқичда қарз суммаси энг кам ойлик иш ҳақидан (150 минг сўм) ошмайди.
Гость
Гость
23 феврал 13:05
қарз беришни ўрнига ойлик маошларни ошириш чорасини кўришса яхши бўларди