Олимлар Мексикадан топилган 50 минг йиллик микробларни «уйғотди»

Қўшилди: 21 феврал 12:00
Кўрилди: 122
Комментарии: 0
Олимлар Мексикадан топилган 50 минг йиллик микробларни «уйғотди»
Олимлар Мексиканинг Чиуауа штатидаги Кристаллар ғоридан топилган 50 минг йиллик микробларни «тирилтирди», деб ёзади «Газета.ru».
Бир неча йил аввал микроблар селенит кристалларидаги суюқлик намуналарида аниқланган эди.
«Улар жуда узоқ вақт давомида уйқуда бўлган, аммо яшашга қобил бўлиб қолган», — деди NASA’нинг Астробиология институти директори Пенелопа Бостон.
У 2008—2009 йилларда суюқлик намуналарини олган, энди эса лаборатория шароитларида олимлар унинг раҳбарлиги остида ухлаётган микробларни «уйғотиш»га муваффақ бўлди. Бостон таъкидлашича, улар ғорларга хос бўлган микроорганизмларнинг таниқли турларига ўхшаш, бироқ улардан генетик жиҳатдан фарқланади. Микробларнинг ёши ҳақидаги хулосага кристалларнинг ўсиш тезлиги ҳақидаги маълумотлардан келиб чиқиб келинди.
Агар олинган натижалар тасдиқланса, бу ердаги микроблар аввал ўйлашганидан кўра анча қийин шароитларга дош бера олишини билдиради.