GM Uzbekistan автомобиллари сотилиш ҳажми бўйича Россияда январь ойида 21-ўринни эгаллади

Қўшилди: 21 феврал 11:00
Кўрилди: 316
Комментарии: 0
GM Uzbekistan автомобиллари сотилиш ҳажми бўйича Россияда январь ойида 21-ўринни эгаллади
2017 йилнинг январь ойида Россияда GM Uzbekistan компаниясининг 445 та Ravon автомобили сотилди. Бу ҳақда Европа бизнес ассоциациясининг автомобиль ишлаб чиқарувчи қўмитаси маълумотларига асосланиб, UzDaily хабар бермоқда.
2017 йил январь ойи якунига кўра, GM Uzbekistan’нинг Россия бозоридаги улуши 0,6 фоизни ташкил қилгани таъкидланмоқда.
Хабарда қайд этилишича, GM Uzbekistan Россияда автомобиллар сотилиш ҳажми бўйича 21-ўринни эгаллади. GM Uzbekistan’нинг ҳеч қайси модели ҳисобот даврида энг яхши сотиладиган автомобилларнинг Топ-25 рейтингига кирмади.