Ўзбекистонда долларнинг сўмга нисбатан расмий курси қарийб 50 сўмга ошди

Қўшилди: 20 феврал 20:00
Кўрилди: 473
Комментарии: 0
Ўзбекистонда долларнинг сўмга нисбатан расмий курси қарийб 50 сўмга ошди
Ўзбекистон Марказий банки томонидан ўрнатиладиган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси 21 февраль, сешанба кунидан бошлаб дарҳол 47,52 сўмга — 3 309,35 сўмдан 3 356,87 сўмгача кўтарилади. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сўнгги ҳафталар давомида (долларнинг сўмга нисбатан расмий курси ҳар сешанба куни ўзгариб боради) Америка валютаси ўзбек пул бирлигига нисбатан тахминан 15 сўмдан ўсиб бораётган эди. «Газета.uz»нинг қайд этишича, йил боши (3 231,48 сўм)дан бери доллар сўмга нисбатан 3,88 фоизга ўсди.
Сешанба куни евро сўмга нисбатан +28,8 сўмга — 3 571,52 сўмгача, Россия рубли эса 2 сўмга — 58,24 сўмгача қимматлашади.
Ўзбекистон Марказий банки томонидан ўрнатиладиган валюта курслари валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун қўлланилади. Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.