Гибралтарда россиялик миллиардерга тегишли жаҳондаги энг катта елканли яхта қўлга олинди

Қўшилди: 20 феврал 11:00
Кўрилди: 249
Комментарии: 0
Гибралтарда россиялик миллиардерга тегишли жаҳондаги энг катта елканли яхта қўлга олинди
Гибралтарда россиялик ишбилармон Андрей Мельниченкога тегишли ва жаҳонда энг катта деб ҳисобланадиган мотор-елканли яхта — «А» қўлга олинди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Яхта Германиянинг Nobiskrug кемасозлик корхонаси даъвосига асосан қўлга олинган. Компания юристларининг таъкидлашича, буюртмачи — Valla Yachts Limited компанияси умумий ҳисобда 15,3 миллион еврога тенг қарздорликни ҳали ҳам қопламаган.
Валла Ячц вакили юз берган ҳодисадан ҳайратда эканини маълум қилиб, томонлар низо бўйича келишишга яқин вазиятда турганини билдирган; унинг сўзларига кўра, Nobiskrug 5 февраль куни яхтага Германиянинг Кил портини тарк этишга рухсат берган эди.
«А» жаҳондаги энг катта мотор-елканли яхта ҳисобланади. Унинг умумий узунлиги 142 метрдан ортиқ, мачтасининг баландлиги эса 100 метрга етади. Яхта дизайнер Филипп Starк томонидан лойиҳалаштирилган.
Андрей Мельниченко «Еврохим» ва СУЭК компаниялари эгаси бўлиб, 2016 йили Forbes журнали томонидан Россиянинг энг бой бизнесменлари рўйхатида 11-ўринни (бойлиги — 8,2 миллиард доллар) эгаллаган эди.