Ҳиндистон 2030 йилгача Ойда гелий-3 қазишни бошлашни режалаштирмоқда

Қўшилди: 20 феврал 10:00
Кўрилди: 157
Комментарии: 0
Ҳиндистон 2030 йилгача Ойда гелий-3 қазишни бошлашни режалаштирмоқда
Ҳиндистон 2030 йилга бориб Ойдан гелий-3 қазиб олиш ва уни энергия ресурси сифатида ишлатишга тайёр бўлади. Бу ҳақда Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) профессори Сиватхан Пиллаи маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Олим у фаолият юритадиган муассаса Ой юзаси бўйича иш олиб боришга тайёрланаётганини, мазкур жараён 10 йил ичида амалга ошишини қайд этди.
Аввалроқ Ернинг табиий йўлдошида гелий-3 қазиб олиш имконияти ҳақида россиялик олим Вячеслав Бобин ахборот берган эди. Унинг фикрича, бунинг натижасида Ойни ўзлаштириш учун кетадиган харажатлар бир неча бор қопланади.
Россия ва Ҳиндистон олимларининг ҳисоб-китобига кўра, Ойда гелий-3 ресурси унга қизиқиш билдирган барча мамлакатларни изотоп билан таъминлашга етадиган миқдорга тенг.
Гелий-3 ни термоядровий синтез қилиш натижасида ажралиб чиққан қувват нефтнинг ёниши натижасида юзага келадиган энергиядан 15 миллион марта кўпроқдир.
Ҳозирги вақтда Ерда йилига бир неча ўн грамм гелий-3 тайёрланади, холос.