Ўзбекистонда маданият ходимларининг гонорарлари оширилиши мумкин

Қўшилди: 20 феврал 09:00
Кўрилди: 427
Комментарии: 0
Ўзбекистонда маданият ходимларининг гонорарлари оширилиши мумкин
Ўзбекистонда маданият ходимларининг меҳнатларига ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 февралдаги фармонида белгилаб қўйилган.
Фармонда 2017 йилнинг 1 июлига қадар маданият ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш бўйича Президент қарори лойиҳасини тайёрлаш ҳақида кўрсатма берилган.
Лойиҳа Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги томонидан бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилади ва Президентга тақдим этилади.