Хитой вокзалида биринчи робот-патруль иш бошлади

Қўшилди: 19 феврал 15:00
Кўрилди: 188
Комментарии: 0
Хитой вокзалида биринчи робот-патруль иш бошлади
Хитойнинг Хэнань провинцияси вокзалида биринчи робот-патруль иш бошлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Робот Чжэнчжоу шаҳри тезюрар поездларини кутиш залида навбатчилик қилади.
Маълум қилинишича, робот қўриқчилик, йўловчилар кўринишини аниқлаш ва хотирага сақлаб қолиш функцияларини бажара олади. У, шунингдек, йўловчилар саволларига жавоб бериши, ҳарорат даражасини аниқлаши ва ёнғин ҳақида огоҳлантириши мумкин.
Биринчи ҳафта робот учун синов муддати бўлиб, шундан сўнг у доимий кечки навбатчиликка ўтказилади.