АҚШ Сурияда Форс кўрфази мамлакатлари ҳисобидан хавфсизлик ҳудудларини яратади

Қўшилди: 19 феврал 14:00
Кўрилди: 336
Комментарии: 0
АҚШ Сурияда Форс кўрфази мамлакатлари ҳисобидан хавфсизлик ҳудудларини яратади
Қочоқларнинг Ғарбга кенг миқёсда оқиб келишига чек қўйиш учун, АҚШ Сурияда хавфсизлик ҳудудларини яратишни режалаштирмоқда, деб ёзади «ТАСС». Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Флорида штатининг Мелборн шаҳридаги митингда кўп сонли тарафдорлари қаршисида нутқ сўзлаётиб айтиб ўтди.
«Мен қилмоқчи бўлган нарса — Сурия ва бошқа жойларда хавфсизлик ҳудудларини яратиш, токи улар (яъни маҳаллий аҳоли) ўша ерда қолсин ва хавфсизликда яшасин», — деди Америка етакчиси. «Биз хавфсизлик ҳудудларини яратамиз, — дея таъкидлади Трамп. — Биз шундай қиламизки, (Форс) кўрфази мамлакатлари ушбу ҳудудлар учун ҳақ тўлайди».
Вашингтон маъмурияти раҳбарлари сўзларига кўра, у бундай ниятларни «ўн минглаб қочоқларни қабул қилишга тўғри келмаслиги учун» амалга оширмоқчи. «Биз бу одамлар ҳақида ҳеч нарса билмаймиз», — дея қайд этди Трамп.
Шу билан бирга, у Американинг янги ҳукумати мамлакатга муҳожирлар келишини исташини айтди.