Хива сайёранинг энг чиройли шаҳарлари рейтингидан жой олди

Қўшилди: 14 феврал 15:00
Кўрилди: 333
Комментарии: 0
Хива сайёранинг энг чиройли шаҳарлари рейтингидан жой олди
Буюк Британиянинг The Telegraph нашри ташриф учун тавсия этиладиган масканлар рейтингини эълон қилиб, унда Хива сайёранинг энг чиройли шаҳарларидан бири эканлигини қайд этди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
The Telegraph Хива хорижий сайёҳларни ўзига тортувчи Ўзбекистоннинг бетакрор қадимий шаҳарларидан бири эканлигини таъкидлади. Айниқса, сўнгги йилларда шаҳар янада ўзгача тусга кириб, унинг миноралари ва тор кўчалари қуёш чиқиш ва ботиш вақтида ўзига хос гўзаллик касб этади, дейилади нашрда.
Хоразм вилоятининг мазкур қадимий шаҳридан ташқари рейтингдан Париж, Венеция, Прага, Лондон, Санкт-Петербург, Киото ва бошқа шаҳарлар ҳам ўрин олди.
Маълумот ўрнида, ўтган йили Хиванинг биргина очиқ осмон остидаги музей-қўриқхонаси ҳисобланган Ичанқалъа мажмуасини 75 минг киши, хусусан, 84 мамлакатдан келган 34 минг сайёҳ зиёрат қилган эди. Мазкур мажмуа ЮНЕСКО ташкилотининг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.