Тошкент шаҳрида имтиёзли микрокредитлар бўйича тажрибавий лойиҳа жорий этилади

Қўшилди: 13 феврал 17:00
Кўрилди: 649
Комментарии: 0
Тошкент шаҳрида имтиёзли микрокредитлар бўйича тажрибавий лойиҳа жорий этилади
Ўзбекистон Президенти қарори (pdf)га мувофиқ, Тошкент шаҳрида кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун микрокредитлашнинг янги схемаси тажриба сифатида жорий этилади, деб ёзади Norma.
Қуйидагилар микрокредитлаш учун қамраб олинадиган шахслар орасида устувор контингентлар ҳисобланади:
  • ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчилари;
  • муддатли ҳарбий хизматдан қайтган жисмоний шахслар;
  • меҳнат органларида рўйхатга олинган банд бўлмаган фуқаролар;
  • оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган аҳоли, шунингдек, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тавсияномалари бўйича ишга жойлашишга эҳтиёжманд бўлган бошқа шахслар.
Имтиёзли микрокредитлар қуйидаги шартларда берилади:
  • микрокредит суммаси — энг кам иш ҳақи миқдорининг 200 баробаригача;
  • асосий қарзни тўлашга олти ой муддатли имтиёзли даврни ҳисобга олганда уч йилгача муддатга;
  • йиллик фоиз ставкаси миқдорлари: битта иш жойи яратилганда — 9 фоиз, иккита иш жойи — 8 фоиз, учтадан тўрттагача иш жойлари — 7 фоиз, бешта ва ундан ортиқ иш жойлари яратилганда — 6 фоиз миқдорда.