Интернетга қарамликдан қандай қутулиш мумкин?

Қўшилди: 13 феврал 16:00
Кўрилди: 252
Комментарии: 0
Интернетга қарамликдан қандай қутулиш мумкин?
Кимлардир бошқалар ҳаётини зимдан кузатишга муҳтож эмас ва улар ҳақиқий ҳаёт завқини суриб яшайди. Баъзилар эса тармоқ қарамлигига қарши курашиб яшайди.
Ҳақиқатан ҳам у борми? У шунчалик хавфлими? Уни қандай енгиш мумкин? Бу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
Ижтимоий тармоқнинг ёмонлиги нимада?
Ижтимоий тармоқни жуда ёвуз дейиш нотўғри, албатта. Аксинча ундан тўғри фойдаланиш биз учун кенг имкониятларни яратиб беради.
Ачинарлиси шундаки, ундан ақл билан фойдаланиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.
Қарамлик қандай пайдо бўлади?
Тиббиётда расмий жиҳатдан тан олинмаган бўлса ҳам бу қарамлик мавжуд. Унинг белгилари руҳшунослар кўп тилга оладиган «аддиксия» термини маъносига кўра, бегона постларни ўқиш ва баҳолашдан ўзини тия олмаслик, онлайн-кенгликда маъносиз сафсата сотишлар кўринишида намоён бўлади.
Озодлик томон 5 қадам
Бу усул қарамликдан қутулишни истовчилардан анчагина маънавий куч талаб қилади.
Биринчи қадам — ижтимоий тармоқларда жуда кўп муҳим «ҳаётий» вақт ва куч сарф қилинганини англаб етиш ва бу ҳақиқатни қабул қилиш.
Иккинчи қадам — муҳимлик даражасини қатъий тартибга солиш: биринчи навбатда асосий ишларни бажариш, сўнгра белгиланган тартибда ижтимоий тармоқларини кўриш.
Учинчи қадам — муносабатларни бутунлай ҳаётий алоқага ўтказиш. Бўш вақтингизни фаол режалаштиринг: меҳмонга, музейга, кинога ва шунга ўхшаш жойларга бориш. Ва ижтимоий тармоқларда ҳеч қандай ёзишмаларсиз.
Тўртинчи қадам — ижтимоий тармоқларга киришни камайтириш учун махсус иловаларни чиқариб олинг ва фойдаланинг.
Бешинчи қадам — аккаунтингизни олиб ташланг. Бу қадам энг қийин ва кўпинча ҳеч амалга оширишнинг иложи йўқ. Лекин бунга чинакам қарор қилганларнинг айтишича, уларда ҳақиқатан ҳам муҳим ва фойдали нарсалар – оила ва дўстлар билан мулоқотда бўлиш, китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш ва очиқ ҳавода сайр қилишга имкон берувчи кўпроқ вақт пайдо бўлди.

Манба: Kleo