АҚШ Махфий хизмати ҳақида сиз билмаган бешта факт

Қўшилди: 13 феврал 15:00
Кўрилди: 239
Комментарии: 0
АҚШ Махфий хизмати ҳақида сиз билмаган бешта факт
АҚШ президенти — олий бош қўмондонни ҳимоя қилиш Махфий хизмат ходимлари фаолиятининг бир қисми, холос, деб ёзади Share America. Улар вице-президент ва унинг оиласини, собиқ президентларни ҳамда АҚШга ташриф билан келган чет давлатлар раҳбарларини ҳам қўриқлаш билан бирга, АҚШ молиявий тизимига қарши жиноятларни текширади. Махфий хизмат таркибига 6,5 минг ходим, шу жумладан, махсус агентлар, тезкор ишчилар ва ёрдамчи персонал киради. Хизмат ҳар бир штатда ва чет элда ҳам ўз бўлинмаларига эга.
Қуйида эса баъзи қизиқарли фактлар билан танишинг:
Махфий хизмат дастлаб президентни ҳимоя қилмаган
Махфий хизмат 1865 йилда Молия вазирлиги сифатида ташкил қилинган, унинг вазифаси Фуқаролар урушидан кейин кенг тарқалган қалбаки пул ясашга қарши курашишдан иборат бўлган.
Пулларни қалбакилаштиришга қарши кураш ҳамон Махфий хизматнинг муҳим функцияси бўлиб ҳисобланади
Агентлик Америка пул бирлигининг ҳам АҚШ ичкарисидаги, ҳам чет элдаги қалбакилаштирилиш ҳолатларини текширади. 2016 йил ноябрда Махсус хизмат Перу ҳудудида 30 миллион долларлик қалбаки купюраларни мусодара қилди.
Президентни кеча-ю кундуз қўриқлаш 1901 йилда бошланган
XIX аср охирида Махфий хизмат президент Гровер Кливлендни норасмий равишда қўриқлаган. 1901 йилда президент Уильям Мак-Кинли ўлдирилгач, Конгресс Махфий хизматга президентни кеча-ю кундуз қўриқлашни топширди.
Президентни қўриқлаш бўйича ишларнинг катта қисми олдиндан амалга оширилади
Вашингтондан ташқарида президент иштирокида бўлиб ўтадиган ҳар қандай тадбирдан 1—2 ҳафта аввал Махфий хизматнинг илғор гуруҳлари етиб келади. Улар автокортежлар учун асосий, захира ва аварияли йўналишларни белгилайди, касалхоналарни кўздан кечиради ва президент ташриф буюрадиган ҳар бир объектнинг хавфсизлигини таъминлаш режаларини тайёрлайди.
Қандай махфийлик назарда тутилади?
Агентлик номининг келиб чиқиши замонавий ҳаёт билан боғланмаган ва бутунлай унинг дастлабки вазифаси — қалбаки пул ясашга қарши кураш билан боғлиқ. Ўша вақтда у тезкор гуруҳ бўлган, улар «ниқоб остида» иш олиб борган ва шундан «Махфий хизмат» дея номланган.