Пластик карточка ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлар муддати узайтирилди

Қўшилди: 13 феврал 14:00
Кўрилди: 256
Комментарии: 0
Пластик карточка ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлар муддати узайтирилди
Ўзбекистон Президентининг 2 февралдаги қарори (pdf) билан республикада банк пластик карточкалари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тасдиқланди, деб ёзади Norma.
Хусусан, ҳужжатга мувофиқ, банк микропроцессорли пластик карточкаларини ва тўлов терминалалрини ишлаб чиқарадиган корхоналарга уларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё, бутловчи қисмлар, дастурий таъминотни импорт қилишда божхона тўловларидан озод қилиш кўринишидаги божхона имтиёзлари 2020 йил 1 январгача узайтирилди.
Банк микропроцессор пластик карточкалари, тўлов терминаллари ишлаб чиқарувчилар, чакана тўлов тизимларининг процессинг марказлари олиб кирилаётган хом ашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллардан, дастурий таъминот воситаларидан ҳамда пластик карточкалар, терминаллар, банкоматлар, инфокиоскалар ва бошқа ускуналар ишлаб чиқариш учун лицензиялардан самарали ва қатъиян мақсадли фойдаланишни ҳамда ана шулар воситасида ҳисоб-китоблар амалга оширилишини таъминлаш, келгусида уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш топширилди.
Марказий банк ва тижорий банкларга Ўзбекистон Банклари уюшмаси билан биргаликда қуйидаги вазифаларни бажариш юклатилди:
  • истеъмол эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарларни харид қилиш учун пластик карточкалардан фойдаланиш асосида турли хил кредит маҳсулотларини жорий этиш;
  • пластик карточкалардан фойдаланувчиларнинг уларни ишлатишдан манфаатдорлигини ошириш ва рағбатлантиришга йўналтирилган турли хил бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни савдо-сервис ташкилотлари билан биргаликда татбиқ этиш амалаиётини кенгайтириш;
  • самарали, замонавий ва қулай тўлов воситаси сифатида пластик карточкалардан фойдаланиш афзалликларини ОАВларда кенг ёритишга йўналтирилган ташкилий тадбирлар ўтказиш.