Филиппинда юз берган зилзилада 15 киши ҳалок бўлди

Қўшилди: 11 феврал 15:00
Кўрилди: 423
Комментарии: 0
Филиппинда юз берган зилзилада 15 киши ҳалок бўлди
Филиппинда 6,7 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Табиий офат оқибатларига қарши кураш хизмати раҳбари Рамон Готингга кўра, зилзила туфайли камида 15 киши ҳалок бўлди. Фақат Суригао шаҳрининг ўзида 90 киши турли даражада жароҳат олди.
Кўплаб бинолар, жумладан, мактаблар қисман ёки тўлиқ вайрон бўлди, кўприк қулаб тушди. Шаҳар аэропорти учиш-қўниш майдонида юзага келган ёриқлар туфайли вақтинча ёпиб қўйилди.