Дуторчи қизлар ансамбли яккахони Мунира Муҳаммедова Ҳиндистонда вафот этди

Қўшилди: 11 феврал 14:00
Кўрилди: 617
Комментарии: 0
Дуторчи қизлар ансамбли яккахони Мунира Муҳаммедова Ҳиндистонда вафот этди
10 февраль куни Ғанижон Тошматов номидаги Дуторчи қизлар ансамбли яккахони Мунира Муҳаммедова вафот этди, дея хабар бермоқда «Qalampir.uz».
1966 йилнинг 26 мартида таваллуд топган Мунира Муҳаммедова тингловчилар орасида тожик, форс, араб тилидаги қўшиқлари билан танилган эди.
Нашр маълумотларига кўра, узоқ йиллар Ғанижон Тошматов номидаги Дуторчи қизлар ансамблида фаолият юритган Мунира Муҳаммедова саломатлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб жарроҳлик амалиёти йўли билан даволаниш учун Ҳиндистонга йўл олган. Шифокорлар хонанданинг жигар соҳасида операция ўтказди, бироқ уринишлар зое кетиб, хонанда бевақт оламдан кўз юмди.
«Ўтган йили 50 ёшни қаршилаган Мунира Муҳаммедовани таниганлар ғайратли, самимий инсон сифатида хотирлайди», — деб ёзади нашр.