Ўзбекистон сайёҳлар учун тузилган дунё харитасида Регистон майдони билан акс этди

Қўшилди: 11 феврал 12:00
Кўрилди: 527
Комментарии: 0
Ўзбекистон сайёҳлар учун тузилган дунё харитасида Регистон майдони билан акс этди
Американинг саёҳат ҳақида маълумотлар тақдим этувчи TripAdvisor сервиси, ўз фикрича, ҳар бир мамлакатнинг сайёҳлар учун энг диққатга сазовор жойи кўрсатилган дунё харитасини тузди.
Ўзбекистон ушбу харитада Регистон майдони билан акс этди. Шуниси эътиборга лойиқки, харитада Афғонистоннинг энг юқори баҳоланган тарихий обидаси Бобур қабри, Ҳиндистонники эса Тож Маҳал дея келтирилган.
Шунингдек, TripAdvisor Қозоғистоннинг Медеу коньки ва чанғи курортини, Қирғизистоннинг Ала-Арча миллий боғини, Тожикистоннинг Рудакий боғини, Туркманистондаги «Дарвоза» газ кратерини энг кўзга кўринган жойлар сифатида тилга олган.