Дунёдаги энг чуқур ғорлардан бири Бойсунда жойлашган

Қўшилди: 10 феврал 12:00
Кўрилди: 526
Комментарии: 0
Дунёдаги энг чуқур ғорлардан бири Бойсунда жойлашган
Бу ҳақда Бойсунда экспедицияда бўлган National Geographic журналисти Марк Синотт ҳикоя қилди, дея хабар беради MyDay.
Таркибида Россия, Италия ва Исроилдан келган тадқиқотчилар бўлган 31 кишидан иборат халқаро экспедиция билан бирга немис журналисти Бойсун тоғларида жойлашган дунёдаги энг чуқур ғорлардан бири — «Қора юлдуз»га (Dark Star) тушди.
«Ерости Эверести» чуқурлиги бир километрни ташкил этди ва у ерда яна пастга йўл борлиги маълум бўлди. 
Тадқиқотчилар ғор туби 2650 метр чуқурликда эканлигини аниқлади. Бу эса Грузиядаги Крубера ғоридан 500 метр чуқур ҳисобланади.