Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фурқат Мирзаев оламдан ўтди

Қўшилди: 09 феврал 22:30
Кўрилди: 390
Комментарии: 0
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фурқат Мирзаев оламдан ўтди
Қўшиқчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фурқат Мирзаев вафот этди. Бу ҳақда Facebook фойдаланувчиси Каримберди Турамурод хабар берди.
Постга ёзилган изоҳлардан маълум бўлишича, қўшиқчи Ҳиндистонга даволаниш учун жўнаб кетган ва ўша ерда оламдан ўтган.
Фурқат Мирзаевнинг дафн маросими 11 февраль, шанба куни бўлиб ўтади.
Самарқандлик санъаткор «Қўшни қиз», «Лалалалайчи келди» қўшиқлари билан танилган эди.
Таҳририят ходимлари номидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фурқат Мирзаевнинг яқинларига ҳамдардлик тилаймиз.