Олимлар биринчи марта вақтни соатсиз ўлчади

Қўшилди: 09 феврал 22:00
Кўрилди: 175
Комментарии: 0
Олимлар биринчи марта вақтни соатсиз ўлчади
Лозаннадаги Швейцария Федерал политехника мактаби олимлари Physical Review Letters журналида ўзига хос эксперимент натижалари ҳақида ҳисобот эълон қилди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Улар биринчи марта вақтни соат қўлламаган ҳолда ўлчай олди.
Анъанавий атомли соатларда электромагнит қопқонда бир неча микрометр масофасида иккита ион жойлашади. Ионларга лазер билан отилгач, улар шартли равишда нол ва бир деб қабул қилинадиган иккита ҳолатга ўтади. Ушбу ҳолатлар ўртасидаги тебраниш вақтни санаш нуқтаси бўлиб ҳисобланади. Замонавий атом соатлари миллиардлаб йиллар давомида бир сонияга адашиши мумкин.
Аммо лазер вспишкаларини ҳосил қилиш, ионнинг лазер импульсини ютиш ва уни ажратиш вақтини аниқлаш учун етарлича аниқликдаги «оддий» соат керак бўлади. Лазер импульсларининг сифати ва тозалигини ошириш ва шунга мувофиқ, атом соатлари аниқлигини ошириш жуда қийин.
Эксперимент доирасида турли узунликдаги тўлқинларга эга лазерларни мис пластинкага йўналтиришди. Кечикиш (тўлқинланган электроннинг атомдан ажралиб чиқишида кетадиган вақт) «оддий» атом соатлари билан ўлчанди. Физиклар заррача спинининг йўналганлиги электроннинг қочиш вақтини белгилашини аниқлади. Электрон атомни бир наносониянинг 27 миллиард улуши ичида тарк этади.