​Хитойлик аёл 16 йил музлатиб қўйилган эмбриондан соғлом болани дунёга келтирди

Қўшилди: 08 феврал 12:00
Кўрилди: 433
Комментарии: 0
​Хитойлик аёл 16 йил музлатиб қўйилган эмбриондан соғлом болани дунёга келтирди
Хитойнинг Гуандун вилоятида яшовчи 46 ёшли аёл 16 йил мобайнида музлатиб қўйилган эмбриондан соғлом фарзандни дунёга келтирди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.
Аёл февраль ойининг бошида Гуанчжоу шаҳридаги Сунь Ятсен университетининг биринчи килиникасида фарзандини дунёга келтирди. Бола 2000 йилда музлатиб қўйилган эмбриондан туғилди. Аёл 2016 йилда экстрокорпорал уруғлантириш ёрдамида ҳомиладор бўлди. Унинг 2000 йилда туғилган ўғли ҳам шу йўл билан дунёга келган. Аёлнинг иккинчи фарзанди ҳам биринчи фарзанди каби битта гуруҳдаги 18 эмбрионнинг биридан туғилди.