Хонанда Бунёд Саидов Туркманистонда жаримага тортилди

Қўшилди: 16 август 2013 00:34
Кўрилди: 1543
Комментарии: 0
Хонанда Бунёд Саидов Туркманистонда жаримага тортилди
Ўзбекистонлик хонанда Бунёд Саидовнинг Туркманистондаги тўйга ташрифи қимматга тушди.
Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятидаги никоҳ тўйига таклиф этилган санъаткор қўшни республиканинг миграция қонунчилигини бузганлиги учун жаримага тортилган. 

12uz.com интернет-нашрининг хабар беришича жарима миқдори 900 АҚШ долларини ташкил этади.

Маълумотларга кўра, Саидов маросимдан кейин тўй эгасининг хонадонида эмас, балки Тошҳовуздаги "Орзу" меҳмонхонасида ётиб қолган. Айнан мана шу унинг жаримага тортилишига сабаб бўлган. 

"Миллион-миллион" номли қўшиғи билан мухлислар орасида танила бошланган Бунёд Саидов яқинда "Истиқлол" санъат саройида концерт дастурини намойиш этган эди.