​Fox News журналисти Путинни “қотил” деб атагани учун 2023 йилда узр сўрашга ваъда берди

Қўшилди: 08 феврал 11:00
Кўрилди: 184
Комментарии: 0
​Fox News журналисти Путинни “қотил” деб атагани учун 2023 йилда узр сўрашга ваъда берди
АҚШнинг Fox News кўрсатуви телебошловчиси, Россия президенти Владимир Путинни “қотил”, деб атаган Билл О'Рейли ундан қачон узр сўрашни режалаштираётганини маълум қилди,деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри. 
Бу ҳақда журналист ўз кўрсатувининг эфирида маълум қилди. “Мен мазкур кечирим устида иш олиб боряпман, бунга эса вақт керак. 2023 йилда албатта, Путиндан узр сўрайман, буни ўзингиз ҳам текширишингиз мумкин”, деди О'Рейли.
Дональд Трампдан интервью олаётган журналист Билл О'Райли Трампнинг россиялик ҳамкасби Владимир Путинни ҳурмат қилиши ҳақидаги сўзларидан кейин у Россия президентини қотилликда айблаган эди. Кремль журналистнинг бу сўзларини Россия президентига нисбатан ҳақорат деб қабул қилди.