​Туркия қирғоқларида зилзила содир бўлди

Қўшилди: 07 феврал 21:00
Кўрилди: 325
Комментарии: 0
​Туркия қирғоқларида зилзила содир бўлди
Туркиянинг ғарбий қирғоғида яна бир кучли зилзила содир бўлди, ер ости силкинишининг магнитудаси 5,3 баллга етди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри. 
Зилзила Чанаққалъа вилоятининг Эзине шаҳрида сешанбага ўтар кечаси содир бўлди. Зилзила ўчоғи етти километр чуқурликда жойлашган. Тумандаги вайронагарчилик ва жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ.
Яқинда Туркиянинг ғарбида 5,2 балли яна бир зилзила содир бўлган эди. Мазкур зилзила оқибатида юзга яқин бино вайрон бўлган ва 5 киши жабрланган.